Никки Хейли Вашингтондаги праймеризида Трамни мағлуб этди
У 62,9 фоиз, рақиби — АҚШ собиқ президенти эса 33,2 фоиз овоз тўплади.

АҚШ президентлигига номзод Никки Хейли 3 март куни Вашингтонда бўлиб ўтган Республикачилар партиясининг праймеризларида ғалаба қозонди.
"Никки Хейли АҚШ тарихида республикачилар праймеризларида ғалаба қозонган биринчи аёлга айланди", — дея таъкидлади Хейлининг сайловолди штаби вакили Оливия Перес-Кубас.
Edison Research таҳлилчиларига кўра, бу ғалаба рамзийдир, Хейлининг республикачи номзод бўлиш эҳтимоли "деярли имконсиз" бўлиб қолмоқда. Республикачилар орасида яққол фаворит — Трамп партиянинг барча олдинги кокуслари ва праймеризларида, шу жумладан Хейли ватани Жанубий Каролина штатида ҳам кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашига эришди.
АҚШ сайлов кампаниясидаги навбатдаги катта воқеа 5 март куни "суперсешанба" деб аталадиган кун бўлади, бунда партия праймеризлари бир вақтнинг ўзида 15 штат ва битта денгизорти ҳудудида бўлиб ўтади. "суперсешанба" натижалари Хейли ва Трамп ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳал қилувчи бўлиши мумкин – агар собиқ президент ушбу тадбирларда ягона рақибини мағлуб этса, 20 мартгача у республикачилар партияси ички курашида тўлиқ ғалаба қозонганини эълон қилиши мумкин бўлади.







