Ўзбекистон

UzAuto Motors "Cobalt" моделини янгиламоқда

Уни ишлаб чиқариш учун қанча маблағ сарфланиши маълум қилинди.

UzAuto Motors "Cobalt" моделини янгиламоқда

 

UzAuto Motors "Cobalt" автомобили моделини янгилаш ва ишлаб чиқариш учун 2024 – 2026 йилларда 67,4 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги қарорида маълум қилинган.

 

Февралда Ўзбекистонда 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурига доир ҳукумат қарори қабул қилинганди. Ҳужжатда мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида батафсил ахборот берилган. Қарорда "Ўзавтосаноат" АЖ томонидан жами қиймати 948,3 миллион долларлик лойиҳалар (6,5 миллион долларлик ўз маблағлари) амалга оширилиши белгиланган. Шундан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар миқдори 37,2 миллион долларни ташкил этади.

 

Қайд этилишича, жорий йил 1 январь ҳолатига мазкур маблағлардан ўзлаштириладиган миқдори 310,1 миллион доллар қолган. Январь–март ойларида ўзлаштирилиши керак бўлган маблағлар эса 43,7 миллион доллар бўлиши прогноз қилинган. Компания лойиҳалари орасида "Chevrolet Cobalt" моделини янгилаш ("Соbalt" МSМ) ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласи алоҳида ўрин олган. Унга кўра, лойиҳанинг 2024 – 2026 йилларда амалга ошириладиган қисми учун 67,4 миллион доллар сарфланиши ва 150 минг дона "Соbalt" ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Мазкур маблағлардан 3,8 миллион долларини тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ташкил этади. Лойиҳанинг умумий маблағидан 2024 йил I чоракда ўзлаштириладиган миқдори 3,8 миллион доллар бўлиши белгиланган.

 

Қарорга кўра, "Ўзавтосаноат" Жиззах шаҳрида қиймати 122,6 миллион долларлик Хитойнинг BYD компанияси электромобил ва гибрид автомобилларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда. Шундан 4 миллион доллари "Ўзавтосаноат"нинг ўз маблағлари, 17,6 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан қопланиши белгиланган. Лойиҳа доирасида 2023—2024 йилларда 50 минг дона BYD ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бунда жорий йил 1 январь ҳолатига ўзлаштирилмаган маблағлар 89 миллион доллар. 2024 йил I чоракда 21,6 млн доллар ўзлаштириш прогноз қилинган.

 

"Ўзавтосаноат" амалга ошириши кўрсатилган лойиҳалар ичида ишлаб чиқариш ҳажми ва қувватларини ошириш, янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари ҳам ўрин олган.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"