Жаҳон

Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга ташриф режалаштирмоқда

Бу ҳақида у парламент муҳокамаларида гапирди.

Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга ташриф режалаштирмоқда

«Марказий Осиё – биз кўпроқ ишламоқчи бўлган йўналишлардан бири», —деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Девид Кемерон. Аввалроқ МО ва Буюк Британия ўртасида C5+1 форматидаги саммит ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

«Биз бутун дунё бўйлаб иттифоқ ва шериклик тармоғимизни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Марказий Осиё – биз кўпроқ ишламоқчи бўлган йўналишлардан бири. Мен у ерга боришни режалаштирмоқдаман. У ерда биз ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган соҳаларни биладиган барча билан давра суҳбати ўтказаман», деди Кэмерон.

 


Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабр ойида Буюк Британия ҳукуматининг Марказий Осиё давлатларидан келган ҳамкасблари билан 2024 йилда С5+1 форматида саммит ўтказиши режалаштирилгани маълум қилинган эди. Британия парламентига тақдим этилган ҳисоботда муаллифлар британиялик вазирларнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлари билан самарасиз ҳамкорлигини танқид қилган, шунингдек, минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирига фаолроқ қарши туришга чақирган.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"