Украина — Россия уруши Корея ва КХДРни йирик қурол экспортёрларига айлантирди
Пхеньян Москвага, Сеул — Киев иттифоқчиларига қурол етказиб бермоқда.

Бу давлатлар Украина қуролли кучларига ёрдам бергани эвазига ўз захираларини тўлдириб олмоқда.
Россия шимолий кореяликларнинг қуролларини сотиб олаётгани тўғрисидаги илк хабарлар 2023 йил кузида пайдо бўлганди. Жанубий Корея мудофаа вазири Син Вон Сик тасдиқлашича, Россия Шимолий Кореядан ҳарбий мақсаддаги юклар, жумладан ракеталар, снарядлар ва патронлар ортилган камида 5,5 минг контейнер қабул қилиб олган.
Аммо Европага қуролларни нафақат КХДР, балки Жанубий Корея ҳам етказиб бермоқда. 2022 йилда Сеул 17 миллиард евролик қурол сотган, шундан 13 миллиард долларни Польша сотиб олган. Варшава К-2 танкари, 155-миллиметр калибрли К-9 ўзиюрар артиллерия қурилмалари, FA-50 русумли енгил ўқув-жанговар самолётлар ҳамда К239 баравар ўт очиш реактив тизимларини қабул қилиб олган. Бу техникаларнинг бир қисми Польша Украинага берган қуроллар ўрнини эгаллаган. 2023 йилда эса Сеул Варшавага 20 миллиард евролик қурол-яроғ сотди.







