Ўзбекистон

Сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

 

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди.

 

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида яшовчи Л.K.dan мурожаат келиб тушган. Унда 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ўқиши, у ердаги икки ўқитувчи — A.З. ва Д.A.ning бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директорига мурожаат қилгани айтилган.

 

Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мактаб фаолияти қониқарсиз даражадалиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлигига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаган.

 

Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.K.ning фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.

 

Шу сабабли 34-сонли мактаб ўқитувчилари A.З. ва Д.A.ga нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Шу билан бирга, мактаб директори Қ.Қ. таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.