Ўзбекистон

Тошкентда 22 ёшли аёл ўз тенгдошларини сотиб юбормоқчи бўлди

У тезкор тадбирда қўлга тушган.

Тошкентда 22 ёшли аёл ўз тенгдошларини сотиб юбормоқчи бўлди

 

Тошкент вилоятида ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган 22 ёшли аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.

 

ҚАйд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Назорат тадбири давомида Янгийўл туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган, Бону тахаллуси билан танилган аёл Тошкент ва Хоразм вилоятида яшовчи икки нафар тенгдоши (аёллар)ни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида (Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент—Жуковский авиарейси орқали) Россияга жўнатаётган вақтида ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот берилишича, 2023 йил давомида вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан одам савдосига қарши кураш йўналишида амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилоятида 15 нафар фуқаро одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 19 нафар аёл ва 3 нафар эркак, жами 22 нафар шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.