АҚШда “темир ўпкали” одам вафот этди
У умрининг катта қисмини сунъий нафас олдириш қурилмасида ўтказган.

11 март куни “темир ўпкали” одам Пол Александр 78 ёшида вафот этди. У олти ёшида полиомиелитдан азият чека бошлаган ва шундан сўнг умрининг қолган қисмини темир қурилма ичида ўтказади.
Пол Америка Қўшма Штатларида болалигида полиомиелит билан касалланган охирги одамлардан бирига айланди. Натижада у бўйнидан пастки қисми шол бўлиб қолган ва ўз-ўзидан нафас ололмай қолган. Бола абадий темир ўпка аппаратига боғланганди. Физиотерапевт билан машғулотлар туфайли Александр ҳавони «ютишни» ўрганди ва уни тили билан трахеяга йўналтирди. Бу унга темир ўпкани кунига бир неча соат тарк этишга имкон берди.
21 ёшида Александр Далласдаги ўрта мактабни шахсан дарсларга қатнашмаган ҳолда тугатган биринчи одам бўлди. У янги маълумотларни ёзмасдан, асосан хотирадан ўрганди. Мактабдан сўнг, "темир ўпкаси" бўлган одам Далласдаги Жанубий Методист университетига, кейин эса Остиндаги нуфузли Техас университетининг ҳуқуқ факультетига ўқишга кирди.
Жисмоний чекловларга қарамай, Александр ёзувчи ва ҳуқуқшунос сифатида кўп ютуқларга эришди. У, шунингдек, табассуми ва ҳаётга илҳомлантирувчи муносабати билан эсда қолган иштиёқли саёҳатчи эди.







