Афғонистонлик аёл 5 эгизакни дунёга келтирди
Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Кеча, 16 март куни Афғонистонда аёл 5 нафар эгизак фарзандни дунёга келтирди.
Маълумотларга кўра, Нангарҳор вилояти туғуруқхонасида 39 ёшли аёл тўрт ўғил ва бир қиз фарзандни дунёга келтирган.
Ҳозирда чақалоқлар ва уларни дунёга келтирган она саломатлиги қониқарли.
Нангарҳор вилояти Афғонистон шарқида жойлашган тоғли ҳудуддир. Мазкур ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимининг нисбатан паст даражаси туфайли оналар ва болалар ўлими билан боғлиқ ҳолат нисбатан юқори.







