Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳам “Овоз” телешоуси ўтказилади

Ҳар бир мавсум ғолиби КИА автомобили билан тақдирланади.

Ўзбекистонда ҳам “Овоз” телешоуси ўтказилади

 

Ўзбекистонда ҳам “Овоз” телешоуси ўтказилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, лойиҳада бир мавсум 4 ой давом этади. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон ва Татаристон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ҳамда Тоҳир Содиқов телешоуда мураббийлик қилишади.

 

Лойиҳа Ўзбекистондаги иқтидор эгаларини аниқлаш ва саралаш имконини берувчи платформага айланади ва Маданият вазирлиги гарчи ғолиб бўлиш насиб этмаган бўлсада, лойиҳа орқали назарга тушан истеъдодларнинг кейинги фаолиятига ғамхўрлик кўрсатишни йўлга қўяди.

 

Ҳар бир мавсум ғолиби КИА автомобили билан тақдирланади. Финалчилар билан продюсерлик шартномалари тузилади, овоз ёзиш студияларида қўшиқлари бепул ёзиб берилади, мусиқий альбомларини чиқаришларига кўмаклашилади.

 

Лойиҳада ёши, миллати, тили, ижтимоий мансублиги, мусиқий билим бобида профессионал билимга эга ёки ҳаваскорлигидан қатъий назар барча иштирок этиши мумкин.

 

Таъкидланишича, Ўзбекистон ушбу телелойиҳани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган дунёдаги 76-мамлакатга айланди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимида иштирок этди

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари фижитал футбол, лазертаг ва рақс йўналишлари бўйича беллашади.

custom img

Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит эвазига 420 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Банк ходими ва унинг шериги кредит ажратиш эвазига ноқонуний ҳақ олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда

Танловдан ўтган номзодларга ойига 2 250 АҚШ доллари маош тўланади, асосий харажатлар эса иш берувчи томонидан қопланади.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

custom img

Пискентда алиментдан қарздор ота хонтахта тагидан топилди

Маълум бўлишича, эркак алиментни мунтазам тўламай келган, қарздорлик эса 40 млн сўмдан ортиб кетган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоиз ўсиш қайд этилган бўлсада, импорт ҳажмининг кескин ортиши ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо юзага келишига олиб келди.

custom img

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 5 млрд қарздорлиги бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"