Жаҳон

Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

Уч йилдан буён сайёрада мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти.

Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

Сўнгги йилларда қатор минтақалар бўйлаб авж олаётган вабо эпидемияси миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Гарчи бу оғир хасталикдан ҳимояланиш чораси аллақачон топилган бўлса-да, бироқ унга қарши вакциналар захираси ниҳоясига етди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус ва Замбия президенти Хакаинде Хичилем муаллифлигида эълон қилинган таҳлилий мақола айни шу ўткир муаммога бағишланди.

 

Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти. Масалан, 2021 йилда 223 минг киши бу дардга чалинган бўлса, 2022 йилда мавжуд кўрсаткич икки баробар ошиб, 473 мингтага етди.

 

2023 йилги ҳисоб-китоблар эса янада хавотирли. Жаҳон бўйича ўтган йили 700 мингдан кўпроқ беморга вабо ташхиси қўйилган. Энг ёмони, ҳозир ҳам 23 мамлакатда касалланиш ҳолатлари рўйхатга олиняпти ва 1 миллиарддан зиёд инсоннинг саломатлиги хавф остида.

 

Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли бу касалликка қарши вакциналар ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган. Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.

 

Шунга қарамай, жорий йилда 37-50 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилиши прогноз қилинмоқда. Лекин бу миллионлаб одамлар эҳтиёжларини қоплаш учун етарли эмас.

 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ишлаб чиқарувчилар, ҳомийлар ва ҳукуматларни бу борада ҳамкорликка ҳамда вабога қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда | Zamon.uz