Ўзбекистон

Тошкентда ўқувчисига тегажоғлиқ қилган ўқитувчи қамалди

Унга нисбатан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошкентда ўқувчисига тегажоғлиқ қилган ўқитувчи қамалди

Ижтимоий тармоқларда тошкентлик мусиқа ўқитувчиси ўзининг уйида машғулотлар пайтида вояга етмаган шогирд қизини зўрламоқчи бўлгани хабар қилинганди.

 

Маълум қилинишича, пенсиядаги мусиқа ўқитувчиси, 1957 йилда туғилган Султанов Александр 12 ёшли қизчага дарс бериш асносида икки йил давомида тегажоғлик қилиб, номусига тегишига сал қолган. У оиланинг тўлиқ ишончига кириб, ҳатто уларнинг уйига ҳам бориб турарди. 

 

Эркакка Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш) билан иш қўзғатилган.

 

Тошкент шаҳар судлари суд ҳукми билан ушбу шахс Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 8 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берди.

 

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

custom img

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегациянинг Ашхободга расмий ташрифи доирасида Туркманистон раҳбарияти билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди.

custom img

Ўзбекистон ТИВда “Долзарб виза” ойлиги бошланди

Ойлик доирасида ўзбекистонликлар учун визасиз мамлакатлар сонини ошириш ва виза олиш тартибини соддалаштириш бўйича хорижий давлатлар билан музокаралар фаоллаштирилади.

custom img

Ўзбекистонда тақиқ ёки хатловдаги уйда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

Кўчмас мулкка оид ҳуқуқларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилади. Айрим ҳолатларда уй-жойни сотишдан олинган даромадни солиққа тортиш тартиби ҳам ўзгаради.

custom img

Тошкентда қарийб 3,2 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида героин, гашиш, опий ва мефедрон мусодара қилиниб, бир неча шахс қўлга олинган.

custom img

Элликқалъада вояга етмаган шахс отасининг машинасида аварияга учраб, бошқа машинага 79 млн зарар етказди

Етказилган зарар унинг отасининг иш ҳақи ҳисобидан МИБ орқали жабрланувчига ундириб берилган.

custom img

Тошкентда МИБ ходимнинг 255 млн иш ҳақини ундириб берди

Қарздор корхона ихтиёрий муддатда суд қарори талабларини бажармагач, унга нисбатан мажбурий ижро чоралари қўлланилган.

custom img

Тошкентда фуқаро кредит қарзи сабаб машинасидан айрилди

У шартнома бўйича мажбуриятини бажармаган ва ZEEKR русумли автотранспорт воситаси аукционга чиқарилган.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи туфайли автомашина хатланди

Аниқланишича, қарздор корхона 181 миллион 855 минг сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини узоқ вақт давомида тўламаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"