Жаҳон

Францияда официантлар пойгаси ўтказилди

Ҳомийлар пойга учун 100 минг евро ажратишди.

Францияда официантлар пойгаси ўтказилди

24 март куни узоқ йиллик танаффусдан сўнг илк марта Париж шаҳрида официантлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда 200 га яқин эркак ва аёл қатнашди.

 

Пойга шартларига кўра, иштирокчилар бир стакан сув ва часка қўйилган патнисни йиқитиб юбормаган ҳолда 2 километр масофани босиб ўтишлари керак. Пойгада югуриш мумкин эмас, бироқ тез юришга рухсат этилади.

 

Маълумот учун, ушбу тадбир 1914 йилдан буён ўтказиб келинади. Бир неча ўн йиллар давомида ушбу танловга Париж газеталаридан бири ҳомийлик қилган. Анъана 2012 йилда маблағ етишмаслиги туфайли тўхтатилган.

 

Бу йил Париж мерияси ва шаҳар сув бошқармаси кўмагида мусобақа қайта тикланди. Улар пойга учун 100 минг евро ажратишди.

 

Тадбир якунида ғолибларга гастрономик экскурциялар ва Париждаги Олимпиаданинг очилиш маросимига йўлланмалар топширилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.