Жаҳон

Россия ўлим жазосини қайтариши мумкин

Давлат Думаси мажлисида парламентидаги икки фракция етакчилари Россияда ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилишга чақирди.

Россия ўлим жазосини қайтариши мумкин

"Бугунги кунда бу теракт иштирокчилари учун ўлим жазосидан бошқа жазо бўлиши мумкин эмас", — дея таъкидлади ЛДПР раҳбари Леонид Слуцкий.

 

"Ўлим жазосини қайта тиклаш учун референдум ўтказиш керак, халқ ўз хоҳиш-иродасини билдирсин. Менинг позициямга келсак, бундай ғайриинсоний ҳаракатларни амалга оширганлар уларни қандай жазо кутаётганини билишлари керак", — дея фикр билдирди "Адолатли Россия" партияси етакчиси Сергей Миронов.

 

"Конституциямизда ва Жиноят кодексимизда ўлим жазоси бекор қилинмаган. Конституциявий суднинг қарори бор, унда ўлим жазосини ижро этишга фақат мораторий киритилган. Шунинг учун референдум ўтказишнинг ҳожати йўқ, бу масала бўйича Конституциявий суднинг қарори етарли бўлади. Конституциявий суд қарори Европа Кенгаши олдидаги халқаро мажбуриятларни бажариш учун қабул қилинган эди. Биз ҳозирда Европа Кенгаши аъзоси эмасмиз. Шунинг учун бу мавзу муҳокама қилиниши керак", — дея муносабат билдирди Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин.

 

Думанинг Қонунчилик бўйича қўмитаси раҳбари Павел Крашенников Россияда ўлим жазосига иккита — Конституциявий суд ва Президент мораторийлари борлигини эслатди.

 

"Конституциявий суднинг қарори амалдаги қонунчилик ва халқаро ҳуқуққа асосланган", — дея қўшимча қилди Крашенников.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россия ўлим жазосини қайтариши мумкин | Zamon.uz