Ўзбекистон

"Ўзини санъатга бахшида қилолган инсон ҳар қандай қийинчиликларни енга олади"

“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳибаси Нигора Казакова 30 йилдан бери театрда «яшайди». У биз билан суҳбатда ёшларнинг бу соҳага қизиқиши ва қўғирчоқ театрларининг бошқа театрлардан фарқли томонлари ҳақида гапирди.

"Ўзини санъатга бахшида қилолган инсон ҳар қандай қийинчиликларни енга олади"

 

27 март — Халқаро театр куни. Ушбу сана 1961 йил ЮНEСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IХ конгрессида таъсис этилган. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Президент қарори билан ҳар йили 21–27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги” ўтказилиб келинади. Мазкур тадбирларга ташриф буюриш эса бепул.

 

Сана муносабати билан Тошкент шаҳридаги "Томоша" болалар театр студиясида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ижодий кечани маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов очиб бериб, театр санъати ходимларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг ҳар йилги анъанага кўра, давлат театрларида самарали фаолият юритиб келаётган 41 нафар соҳа ходимлари “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида Андижон вилояти қўғирчоқ театри олий тоифали артисти Нигора Казакова ҳам бор.

 

Нигора опа ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида театр соҳасида меҳнат қилиб келмоқда. У шунча йиллик меҳнати муносиб эътироф этилганидан мамнун.

 

"Мен 1993 йилдан бери Андижон вилоят Қўғирчоқ театрида актриса бўлиб ишлаб келаман. Бугун халқаро театрлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда меҳнатимни муносиб тақдирлашганидан жуда ҳам мамнунман. Бундан кейин ҳам янада масъулият билан ишлаб устозларимиздан олган билимларимизни ёшларга беришга ҳаракат қиламиз. Аввалги театр билан ҳозирги театрни фарқи жуда ҳам катта. Мисол тариқасида, техник-моддий томонни олишимиз мумкин. Энг асосийси ҳозирда хорижий давлатларга чиқишга рухсат берилди. У ерда ўзимизнинг санъатимизни, миллий урф-одатларимизни бемалол намойиш этишимиз мумкин", — дейди Нигора Казакова.

 

У бугунги кунда юртимиздаги театрларда қандай ўзгаришлар рўй бераётгани, ёшларнинг бу соҳага қизиқиши ва қўғирчоқ театрларининг бошқа театрлардан фарқли томонлари ҳақидаги саволларимизга қуйидагича жавоб берди.

 

"Ҳозирги болалар театрида тарихий спектакллар ҳам қўйиляпти. Авваллари, фақат болалар учун томошалар кўрсатиларди. Мисол тариқасида, яқинда жамоамиз томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёшлиги ҳақида "Шерюрак" номли спектакль болаларга хос тарзда намойиш этилди. Агар сиз ишингизни чин юракдан яхши кўрсангиз, доим уни мукаммал қилишга ҳаракат қиласиз. Тўғри, айни вақтда кадрлар масаласида муаммолар бор. Ёшларни соҳага қизиқтириб, унинг сир-асрорларидан тўлиқроқ хабардор қилишимиз керак. Ёшлар қийинчиликларга чидай олмай, бу ишни ташлаб кетиб қолиш ҳолатлари ҳам кузатиляпти. Ўйлайманки, ўзини санъатга бахшида қила олган инсон ҳар қандай қийинчиликларни енголади. Мен қўғирчоқ театрларини театрлар пойдевори деб биламан. Сабаби, томошабин биринчи бўлиб болалигида айнан қўғирчоқ театрига келади. Болаларга қўғирчоқ орқали ўз томошангизни кўрсатиб берсангиз, уларда янада қизиқишнинг ортишига гувоҳ бўласиз", — деди у.

 

Тадбир давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг “Масхарабоз шоу” томошаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театридан опера ижроси, Ўзбек давлат драма театрининг “Ромео ва Жулетта” спектаклидан парча, "Томоша" гуруҳининг рақс композисияси, Рус драма театрининг чиқиши, Шоҳида Усмонованинг "Саҳнам" қўшиғи каби чиқишлар намойиш этилди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда жами 41 та театр мавжуд бўлиб, 2023 йил давомида театрлар томонидан 150 га яқин турли мавзу ва турли жанрдаги спектакллар саҳналаштирилган. Театрларда намойиш этилаётган спектаклларга 2023 йил давомда 3,2 млн нафар томошабин қамраб олинган, 2024 йилда бу кўрсаткични 3,6 млн нафарга етказиш режалаштирилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"