Жаҳон

Туркия учун демократия йўлида муҳим босқич

Мамлакатда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун сайловлар бошланиш арафасида.

Туркия учун демократия йўлида муҳим босқич

Жорий йилнинг 31 март куни Туркияда маҳаллий ҳокимият органлари сайловлари учун овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтади. Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Альтун ушбу сиёсий жараён ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

“Маҳаллий сайловларни Туркия учун демократия йўлида муҳим босқич деб ҳисоблаймиз. Ушбу сайловлар ҳам Туркиянинг минтақадаги етакчилигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир қадам деб ҳисоблаймиз ва мамлакатимизнинг демократик камолотини ва ижтимоий фаоллигини оширадиган муҳим фаолият ўлароқ қабул қиламиз. Бундан ташқари, аввалги барча сайловлар каби бу сайлов ҳам турк халқининг демократик жараёнларда янада самарали иштирок этишига имкон беради ва бу орқали демократиямизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

2024 йил 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловларининг яна бир муҳим жиҳати шуки, бу сайловлардан кейин 4 йил ичида янги сайловлар бўлмайди. Туркия бу 4 йил ичида Президентимиз жаноб Ражаб Тоййиб Эрдўған лидерлигида бошланган тараққиёт ташаббусларини жадал равишда давом эттиради. Сўнгги йилларда коммуникациядан дипломатиягача, иқтисодий ривожланишдан инфратузилмага сармояга қадар ҳар бир соҳада кўрсатилаётган хизматлар давом эттирилади. Бундан ташқари, “Туркия Асри”га янги ва фуқаролик конституцияси билан кириш мақсади, келгуси 4 йилнинг энг муҳим идеали ва кун тартиби бўлади.

 

Ушбу қараш доирасида Туркия демократик стандартларини юксалтирган, даромад ва фаровонлик даражасини оширган, минтақавий ва глобал актёр бўлиш даъвоси билан “Туркия Асри”ни барпо этиш учун ҳаракат қилишда давом этади. Турк дунёсида минтақавий ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини ошириш орқали “Туркия Асри”нинг “Туркий Дунё Асри”га айланишини таъминлаш бу даврда ҳам устувор вазифаларимиз бўлиб қолади. Бизнинг энг асосий сиёсий шиоримиз - Туркий Давлатлар Ташкилотининг янада муҳим аҳамиятга эга бўлиши ва Турк дунёси муаммоларига доимий ечим топишда янада таъсирли ва самарали бўлишига эришишдир. Қолаверса, Туркиянинг, аввало ФEТО ва ИШИД каби террористик ташкилотларига қарши курашини ҳам қамраб олган сиёсий ҳассос масалаларда дўст ва қардош Туркий давлатлардан энг асосийси баҳамжиҳатлик кўрсатишларини кутиб қоламиз.

 

Туркия 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловлар билан нафақат демократик маданиятига яна бир муваффақиятли сайловни қўшади, балки барча вилоятларини, айниқса Истанбул ва Анқара каби шаҳарларини “Туркия асрига” тайёрлайди. Сайловдан кейинги энг муҳим вазифаларимиздан бири миллий тараққиёт, 6 февралдаги зилзиладан зарар кўрган шаҳарларни тиклаш ва қайта қуриш, Истанбул каби зилзила хавфи юқори бўлган шаҳарларни чидамли шаҳарларга айлантириш бўлади”, дейди профессор Фаҳреттин Альтун.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.