Терактдан сўнг тожикистонликлар Россияни тарк этмоқда
Уларга нисбатан таъқиблар бўлаётгани айтилмоқда.

Тожикистон фуқаролари Москва вилоятидаги теракт ортидан Россияни тарк этмоқчи. Улар таъқибларга учраётгани айтилмоқда.
Тожикистон меҳнат вазири ўринбосари Шаҳноза Нодирийнинг маълум қилишича, сўнгги кунларда вазирликка кўп қўнғироқлар тушмоқда. Уларнинг аксарияти Тожикистон фуқароларининг Россиядаги қўрқуви ва ватанига қайтиш истаги билан боғлиқ.
“Биз ҳозир вазиятни кузатиб боряпмиз, фуқаролар Россияга кетишдан кўра кўпроқ ватанига қайтяпти”, деди Нодирий.
Расмийнинг фикрича, бу вақтинчалик ҳолат бўлади.
Маълумот учун, Россия Федерациясида концерт залига қилинган ҳужумдан кейин мигрантларга қарши текширувлар кучайган.







