Ўзбекистон

Лондонда Ўзбекистон савдо уйи очилиши кутилмоқда

Бу орқали тадбиркорларга янги бизнес имкониятларни очиш мақсад қилинган.

Лондонда Ўзбекистон савдо уйи очилиши кутилмоқда

Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди.

 

Элчи ўзбекистонлик меҳмонларни ташриф билан қутлаб, томонлар «IFE 2024» озиқ-овқат ва ичимликлар халқаро кўргазмаси якунлари бўйича фикрлар билан ўртоқлашди.

 

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, бу орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш имкониятларига эътибор қаратилди. Бундан кўзланган мақсад Буюк Британия билан ишбилармонлик ва иқтисодий алоқаларни кўпайтириш ва мустаҳкамлаш, шу билан бирга,тадбиркорлар учун янги бизнес имкониятларини очишдир.

 

Учрашув якунида жорий йил давомида томонлар тарафидан ҳамкорлик борасида амалга ошириладиган ишлар бўйича келишиб олинди.

 

custom img

Тошкенда уй ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

custom img

Самарқандда ЙПХ машинаси одам уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 75 ёшли пиёда вафот этган.

custom img

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Баҳодир Сиддиқовнинг иши судга оширилди

Судланувчиларга талон-торож, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қатор моддалар бўйича айблов қўйилган.

custom img

"Чорвоқ меники" деб пляжларни бўлиша олмаган жиноий гуруҳ ушланди

Тезкор тадбирлар давомида жами 13 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

custom img

Қашқадарёда келинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йилга қамалди

Аёл доимий равишда келинини ҳақорат қилган, калтаклаган ва ота-онаси билан мулоқотини чеклаган.

custom img

Қозоғистон Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади

Тегишли қарор Қозоғистон Президенти томонидан имзоланди.

custom img

Мурунтов конида юк автосамосвали хизмат автомобилини босиб кетди, икки киши ҳалок бўлди

Махсус комиссия ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини ўрганмоқда.

custom img

Фермерларни ҳақоратлаган Қува тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

Ҳоким одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлари учун интизомий жавобгарликка тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"