Ўзбекистон

Президент йўл қурилишига оид режалар билан танишди

Давлат раҳбари қишлоқларда қулай йўл-транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент йўл қурилишига оид режалар билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишди.

 

Ўзбекистонда халқаро ва маҳаллий йўллар тармоғини ривожлантириш, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилган. Жумладан, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 86 та туманда, 770 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган 272 та маҳалладаги 841 километр йўллар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилади. Бунга Осиё тараққиёт банкининг 240 миллион долларлик қарз маблағи йўналтирилади.

 

Қурилиш ҳамда техник назорат ишлари тўлиқ маҳаллий пудратчилар – хусусий тадбиркорлар ва маҳаллий муҳандислар  томонидан амалга оширилади. Йўллар фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг, бош пудратчи томонидан 5 йил давомида кафолатли соз ҳолатда сақланади ва эксплуатация қилинади.

 

Яна бир лойиҳа халқаро аҳамиятдаги М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” магистрал автомобиль йўлининг 1255-1315 километрларини реконструкция қилишга қаратилган. Йўлнинг бу қисми Деҳқонобод тумани маркази Қорашина шаҳарчасидан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда тор ва таъмирталаб.

 

Лойиҳа доирасида 60 километр узунликдаги йўл цемент-бетон қопламадан 4 тасмали қилиб қурилади. Деҳқонобод тумани марказини айланиб ўтувчи 17 километрлик янги йўл, 14 та кўприк ва йўл ўтказгичлар барпо этилади. Бу Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасидан жалб этиладиган қарийб 154 миллион доллар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги қарорида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини қайтадан тузиш вазифаси белгиланган. Шунингдек, тажриба-синов тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 20 километрдан автомобиль йўлини эксплуатация қилишга аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинадиган йўллар рўйхати тасдиқланган.

 

Тақдимотда шу борада амалга оширилаётган ишлар ва жорий йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди.

 

Давлат раҳбари йўлларни сифатли қуриш, таъмирланадиган кўчалар бўйида дарахтларни ўстириш орқали ҳудуд экологиясини яхшилаш, қишлоқларда қулай йўл-транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

custom img

Танзила Норбоева “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди

Олий Мажлис Сенати раиси давлат ва жамият бошқаруви, парламент фаолиятини ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга оширишдаги хизматлари учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тақдирланди.

custom img

Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан хорижий давлатлар раҳбарлари табрикламоқда

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва таниқли жамоат арбоблари табрик йўллаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини юксалтириш борасидаги натижаларни юқори баҳолади.

custom img

Бухорода 60 дан ортиқ фуқарони чув туширган  гуруҳ фош этилди

Гумонланувчилар қўлга олинганда улардан ўнлаб банк карталари, SIM-карталар ҳамда махсус мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида олинган.

custom img

Бухоро шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Режага кўра, ҳисоб даврида шаҳар ҳудуди 7 966,78 гектардан 11 847,06 гектаргача кенгаяди. Магистраль кўчаларнинг узунлиги 102,6 километрдан 203 километргача оширилади.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Хитойнинг етакчи музейлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасида Ислом цивилизацияси марказининг Хитойнинг етакчи музейлари билан янги ҳамкорлик дастури тақдим этилди.

custom img

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентига расмий ташриф билан мамлакатга келишни таклиф этди.

custom img

“Тошкентга 'яшил шаҳар' мақоми қайтарилади” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор боғ ва жамоат масканларини кўздан кечирди.

custom img

Чирчиқда Lacetti дарахтга урилди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Автомобилда бўлган йўловчилар эса шифохонага олиб борилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"