Ўзбекистон

Энди мигрантларга юридик хизматлар учун ҳақ тўланади

Хорижда қийин аҳволда қолиб кетган фуқаролар юридик хизматдан фойдаланса, харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади.

Энди мигрантларга юридик хизматлар учун ҳақ тўланади

Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қонунчиликда янгиликлар”га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Анжуманда соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–59-сон Фармони мазмун-моҳияти ҳақида кенг жамоатчиликка тушунтириш берилди.

 

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан:

 

  • “Хорижда иш” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
  • хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда;
  • хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда;
  • йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

 

Хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

 

Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.

 

2024 йил 1 сентябргача:

  • меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Салл-марказ фаолияти ташкил этилади;
  • чет элдан чиқувчи абонентлар учун Салл-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.

 

2025 йил 1 июлгача қуйидагилар яратилади:

 

  • Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базаси;
  • меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова.
custom img

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

Минтақадаги вазият кескинлашаётгани сабабли гавжум жойларга бормаслик ва маҳаллий кўрсатмаларга амал қилиш тавсия этилди.

custom img

Тошкентда ҳалок бўлган ЙПХ инспекторининг оиласи давлат муҳофазасига олинади

Миробод туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходими юқори тезликда ҳаракатланган транспорт воситаси томонидан уриб юборилган эди.

custom img

Бухорода Telegram’да онлайн фоҳишахона ташкил қилган йигит ушланди

21 ёшли йигит мессенжерида махсус канал ташкил этиб, унда аёлларнинг суратларини жойлаштирган ва уларнинг хизматларини муайян пул маблағи эвазига таклиф қилиб келган.

custom img

Сурхондарёда Президент билан учрашган ўқувчига университет гранти ажратилди

Сурхондарёга ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғондаги 66-мактабда бўлиб, педагоглар ҳамда ўқувчи-ёшлар билан мулоқот ўтказди.

custom img

Тошкентда ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлган ўқувчи BMW'ни олиб қочгани аниқланди

У танишининг опасига тегишли ювиш шохобчасида калити билан қолдирилган BMW русумли автомобилни ҳайдаб кетган.

custom img

“Томонларни дарҳол отишмани тўхтатишга чақирамиз”

Ўзбекистон ТИВ Афғонистон ва Покистон ўртасидаги отишмага муносабат билдирди.

custom img

Адлия вазирлиги “KIAК9”ни эгасига қайтариб берди

Вазирликнинг маълум қилишича, вақтинча текин фойдаланиб туриш учун таклиф таклиф қилинган автотранспорт воситасидан вазирликда фойдаланиш зарурати қолмаган.

custom img

Тошкентда 10-синф ўқувчиси уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди

ИИВ ва Бош прокуратура унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"