Ўзбекистон

ИИБ ходими ИИВ госпиталида вафот этди

Марҳумнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда.

ИИБ ходими ИИВ госпиталида вафот этди

2023 йилнинг 25 декабрь кунпи ички ишлар вазирлиги госпиталида ИИБ ходими вафот этди. Маълумотларга кўра, оёғи операция қилинган капитан Шуҳрат Рустамов кутилмаганда соғлиги ёмонлашиб, жонлантириш бўлимида вафот этган. У Тошкент вилояти Тошкент тумани ИИБда штаб бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Марҳумнинг яқинларига кўра, у ўлимидан бир кун олдин госпитал томонидан гўёки ўзига қилинган, аммо аслида қилинмаган дори-дармонлар рўйхатига имзо қўйиш масаласида шифокор билан тортишиб қолган.

 

Шуҳрат Рустамовнинг дадаси Равшан Рустамовнинг айтишича, шифокорлар ўғлига аслида қилинмаган дори-дармонлар рўйхатига имзо қўйдириб олишга ҳаракат қилишган.

 

“Вафотидан бир кун олдин кечқурун видеоалоқа орқали суҳбатлашдик. Ўғлим ҳамшира бир варақ дорилар рўйхатини олиб келиб, имзо қўйишни сўраганини, у имзо қўймаганлигини, сабаби мазкур дориларни ўз пулига кўчадан сотиб олиб келганини айтди. Кейин шу имзо масаласида шифокор билан ҳам тортишган. Яъни тиббиёт ходимлари аслида госпитал ҳисобидан қилинмаган дорилар рўйхатини ёзиб, гўёки муоалажа пайтида ушбу дорилар ишлатилганлиги ҳақида ўғлимга имзо қўйдириб олмоқчи бўлишган.

 

Бундан ташқари, ўғлимнинг тоби қочганида ҳамшира келиб, жойига ётқизиб, юзига сув сепган холос. Сув билан ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатиладими? Шуҳрат боқувчи болам эди, икки фарзанди етим қолди”, дея таъкидлайди Равшан Рустамов.

 

Марҳумнинг яқинлари маълум қилишича, ўлим ҳолати юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Олмазор тумани ФҲДЁ бўлимидан берилган маълумотномада Шуҳрат Рустамовнинг ўлимига ўпка эмболияси сабаб бўлгани қайд этилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"