Иқтисодиёт

Қашқадарёлик фермерларнинг 28 млрд сўмга яқин субсидия маблағлари ундириб берилди

Бизнес-омбудсман аралашуви билан 2 мингдан ортиқ тадбиркорнинг муаммоси ҳал бўлди.

Қашқадарёлик фермерларнинг 28 млрд сўмга яқин субсидия маблағлари ундириб берилди

Бизнес-омбудсманга “Фаровон” МЧЖ (номи ўзгартирилган) мурожаат қилиб, 2023 йилда пахта ҳосилини суғориш ишларида фойдаланилган электр-энергияси учун субсидия маблағларини ажратишда амалий ёрдам сўраган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан бу борада ажратиладиган субсидияларни ажратиш тартиби тасдиқланган.

 

Аниқланишича, ташкилий-ҳуқуқий ишлар якунига етмагани сабабли, 2023 йилда вилоятдаги тадбиркорлар ушбу субсидиядан фойдалана олмаган.

 

Президентнинг 2024 йил 5 январдаги қарорига асосан қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ 2023 йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш учун субсидиялар ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган экин майдонларини суғоришга сарфланган сув миқдори учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати бўйича ҳисоб-китобларига асосан, истисно тариқасида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йилда ажратиб берилади.

 

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йил 8 февралда мутасадди давлат органлари ва ташкилотларга тегишли маълумотларни бир ҳафта муддатда тақдим қилиш тўғрисида тегишли хат юборилган.

 

Шунга қарамасдан, маълумотлар вазирликка тақдим қилинмаган.

 

Бизнес-омбудсман қонуний талаблари асосида 2024 йил 6 апрелда зарур маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиниши таъминланди.

 

Ушбу маълумотлар асосида келгусида вилоятдаги 2000 дан ортиқ тадбиркорларга 28 млрд сўмга яқин субсидия маблағлари тўлаб берилади.

 

Бундан ташқари, топшириқ ижросига масъулиятсиз ёндашганлиги сабабли, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдор шахси О.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-3-моддасига асосан жарима жазоси қўлланилиши таъминланди.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

custom img

Саида Мирзиёева Бен Блек билан учрашди

Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфели муҳокама қилинди.

custom img

Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши иш бошлади

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан англашув меморандумини имзолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"