Қирғизистонда ТикТокка кириш чекланди
Бунга платформа мамлакат қонунчилигини бузгани сабаб бўлган.

Қирғизистонда ТикТок платформасига кириш чекланди. Бу ҳақда мамлакат Рақамли ривожланиш вазирлиги хабар берди.
“Алоқа операторларига ТикТок хизматидан фойдаланишни чеклаш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида хат юборди”, — дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.
Унинг сўзларига кўра, бундай қарорга ТикТок томонидан “Қирғизистон Республикасида болалар саломатлиги ва жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунга риоя этмагани асос бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил август ойи охирида Қирғизистон Маданият вазирлиги ТикТокъни блоклаш тўғрисидаги қарор қабул қилганди.







