Ҳиндистонлик эр-хотин бутун бойлигини одамларга тарқатиб, энди тиланчилик қилмоқчи
Уланинг бу қарорига нима сабаб бўлган?

Мамлакатнинг Гужарат шаҳрида бадавлат эр-хотин ўзларининг 24 миллион долларлик бойликларини хайрия ишларига беришга ва энди тиланчилик орқали кун кечиришга қарор қилишди.
Гап шундаки, улар роҳибликни қабул қилиш учун шундай ишга қўл уришган. Эр-хотин барча мол-мулкини, уйидаги жиҳозларигача одамларга тарқатиб юборишган. Ҳозирда улар ибодатхонада яшамоқда.
22- апрель куни жуфтлик барча мол-мулкидан расман воз кечади ва узоқ муддатли сафарга чиқишади. Улар энди дунё кезиб, тиланчилик орқали ризқини териб яшамоқчи.
Маълумот учун, Бҳавеш Бҳандари ва унинг рафиқаси бунгача қурилиш бизнеси билан шуғулланган. Улар бу орқали катта бойлик орттириб, ҳашаматли ҳаёт кечиришди, номида кўплаб мулклари, қимматбаҳо машиналари бор.







