Германияда уч киши жосусликда айбланиб қўлга олинди
Улар орасида 59 ёшли эркак ҳам бор.

Германияда Хитой махфий хизматига ҳарбий технологияларга оид маълумотларни узатишда гумонланган уч нафар шахс қўлга олинди.
Бугун, 22 апрель куни терговчилар 59 ёшли эркак ва дюсселдорфлик эр-хотинни “махфий хизмат агенти фаолияти” ва ташқи савдо қонунини бузганликда жиддий гумон қилгани учун ҳибсга олган.
Федерал бош прокурорнинг сўзларига кўра, бош гумондор 59 ёшли Томас Р. Хитойнинг MSS махфий хизмати ходими билан алоқада бўлган ва Германияда "ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган инновацион технологиялар" ҳақида маълумот олган. Бунинг учун Р. гўёки Дюсселдорфдаги компанияни бошқарган турмуш ўртоқлар Гервиг ва Ина Ф.дан ёрдам сўраган.







