Дунёдаги энг кичик одамсимон робот яратилди
Унинг ихтирочиси шу тариқа Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни яратди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Қурилманинг баландлиги бор-йўғи 5,77 сантиметрни ташкил этади, бу аввалги рекордчидан деярли уч баробар камдир.
Электрон гуманоидни яратувчиси Митсуя Татсухико Нагоя технология институти аспирантидир. У ўзининг биринчи роботини 10 ёшида ясаган – бу унинг қўллари ва оёқларини ҳаракатга келтирадиган оддий қурилма эди.
У роботнинг ўлчамларини қисмларнинг параллель уланиши туфайли имкон қадар қисқартиришга муваффақ бўлди, деб хабар беради Гиннеснинг рекордлар китоби сайти.







