Ўзбекистон

Президент геология соҳасидаги режалар билан танишди

Давлат раҳбари қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий марказини ташкил қилиш вазифасини топширди.

Президент геология соҳасидаги режалар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Ўзбекистонда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, манзилли дастурлар амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 11 миллиард долларга етди.

 

Лекин бу, асосан, қимматбаҳо ва рангли металлар йўналишида бўлиб, саноат учун муҳим минераллар бўйича фойдаланилмаган жуда катта захира мавжуд. Хусусан, мамлакатда 32 турдаги шундай қазилма бойликлари бор.

 

Шу боис 15 январь куни ўтган тақдимотда давлат раҳбари бу йўналишдаги имкониятларни ишга солиш бўйича топшириқлар берган эди. Бугунги йиғилишда шу борада бошланган ишлар, режа ва таклифлар кўриб чиқилди.

 

Бугун жаҳонда технологик вазият тез ўзгаряпти. Электромобил, “яшил” энергетика, электротехника саноатида камёб металларга талаб тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун сўнгги йилларда жаҳон бозорида молибден, теллур, селен, графит нархлари кескин ошган.

 

Президент бу соҳадаги улкан имкониятларни кўрсатиб ўтди. Саноат учун муҳим минераллар хомашёси ҳамда уларнинг турини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Ҳозирда 6 турдаги шундай маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунга қўшимча платина, индий, ванадий металлари ҳамда вольфрам, молибден, рух, марганец каби минераллардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар олиш имконияти бор. Масалан, авваллари Ўзбекистонда бўлмаган кукун металлургиясида йилига 300 миллион долларлик, ускуналар ва бутловчи қисмлар йўналишида 100 миллион долларлик қиймат яратиш мумкин.

 

Яқинда Европа Иттифоқи билан муҳим минераллар бўйича эришилган келишув бу борада катта бозор очади.

 

Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга хорижий эксперт ва инвесторлар иштирокида камёб металлар бўйича 500 миллион долларлик истиқболли лойиҳалар дастурини шакллантириш топширилди. Бу йўналишни илм билан ривожлантириш, шу мақсадда лойиҳа офиси ташкил этиб, етакчи институт ва илмий марказларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

 

Йиғилишда Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбаҳо металлар захирасини кўпайтириш режалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Мутасаддилар олтин захирасини ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари ҳақида ахборот берди.

 

Президент комбинатда ишлаб чиқариш таннархини 10-15 фоизга пасайтириш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Қимматбаҳо металлар соҳасида Илғор технологиялар илмий марказини ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

 

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"