Бангладешда 10 киши иссиқдан вафот этди
Айни пайда ҳарорат 40 даражадан юқори.

Бангладешда кузатилаётган жазирама сабаб камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Жанубий Осиё республикасининг 17 та ҳудудида ҳарорат 40 даражадан юқори, Даккада эса 41 даражадан юқори. Бу кўрсаткичлар йилнинг шу даври учун рекорд ҳисобланади. Синоптикларнинг сўзларига кўра, яқин кунларда ҳаво аномал даражада иссиқ бўлади.
Ғарбий Бенгалия, Одиша ва Бихарда ҳаво ҳарорати 45 даражага етди. Жанубий Керала штатида икки киши ғайритабиий об-ҳаво қурбони бўлди.
Расмийлар маҳаллий аҳолини кун давомида кўчага чиқмаслик, жисмоний фаолликдан воз кечиш ва иложи борича кўпроқ сув ичишга чақирмоқда.
Аввалроқ минглаб бангладешликлар шаҳар масжидлари ва қишлоқ далаларида ёмғир ёғишини сўраб дуо қилаётгани хабар қилинганди.







