Жаҳон

Шотландиянинг биринчи мусулмон бош вазири Юсуф истеъфога чиқди

Ҳамза Юсуф ворис сайланмагунча ўз лавозимида қолишини таъкидлади.

Шотландиянинг биринчи мусулмон бош вазири Юсуф истеъфога чиқди

Шотландия минтақавий бош вазири ва Шотландия миллий партияси (SNP) раҳбари Ҳамза Юсуф истеъфога чиқди. У бош вазирлик лавозими ва партия раҳбариятини тарк этишини маълум қилди.

 

Юсуф SNP партияси ва унинг коалиция бўйича шериги Шотландия Яшиллар партияси ўртасидаги ҳокимиятни тақсимлаш келишуви ўтган ҳафта якунланганини эслатди. Шунингдек, ҳокимиятни сақлаб қолиш учун ўз тамойилларидан воз кечмаслигини айтди.

 

"Сиёсатчилар ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши фақат лавозимда бошқа шахс бўлган тақдирдагина мумкин, деган хулосага келдим", — деди Юсуф ва ворис сайланмагунча ўз лавозимида қолишини таъкидлади.

 

Унинг айтишича, Шотландия минтақавий бош вазири лавозимида ишлаш ўзи учун катта шарафдир. Сиёсатчи Шотландиянинг Буюк Британиядан мустақил бўлиши жуда яқин бўлган бир пайтда истеъфога чиқаётганини таъкидлади.

 

Юсуф Буюк Британия бош вазири ҳинду, Лондон мэри мусулмон, минтақавий Уэлс бош вазири эса африкалик эканини эслатди. Унинг қайд этишича, мамлакатда мултикултурализм барбод бўлди, деганларнинг тезислари бу ҳолат билан инкор этилади.

 

2023 йил 27 мартда Шотландиянинг собиқ бош вазири ва SNP раҳбари Никола Стёржен истеъфога чиқиши ортидан бошланган етакчилик пойгасида ғолиб чиққан Юсуф икки кундан сўнг қасамёд қилди ва 29 март куни расман ўз лавозимига киришиб, Шотландиянинг биринчи мусулмон бош вазири бўлган эди.

 

Ҳамза Юсуфнинг отаси асли покистонлик, 1960-йилларда Шотландияга кўчиб келган, онаси эса Кенияда, жанубий осиёликлар оиласида туғилган.

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

custom img

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

Тергов Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилиясининг қўлга олиниши билан боғлиқ.

custom img

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Тақиқни бузган амалдорлар ҳарбий судга тортилиши мумкин.

custom img

Путинни ҳибсга олиш ордерини берган прокурор ишдан олинди

Халқаро Жиноят Суди прокурори жинсий зўравонликда айбланмоқда.

custom img

Эрон билан келишув 2 ҳафта ичида якунланиши мумкин — Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ядровий келишув бўйича якуний босқичга яқинлашган.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 100 нафардан ошди

Вирусни юқтирганлар сони 550 кишини ташкил этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"