Ўзбекистон

“Зики Эскишаҳар”га суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистонда ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида қўлга олинган жиноий олам вакилларидан бири, “Зики Эскишаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди.

“Зики Эскишаҳар”га суд ҳукми ўқилди

Манбага кўра, Умаров Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. 

 

Аниқланишича, судланувчи 2023 йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳри ҳудудидаги жарлик ёқасидан 12 дона кўкнори бошоқларини топиб, уларни келгусида ўтказиш мақсадида танишига сақлаб туриш учун берган.

 

7 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан танишининг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув давомида таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган алколоидлар (кодеин, тебаин) мавжуд бўлган, умумий вазни 9,64 граммни ташкил қилувчи  “кўкнори бошоғи” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

 

Суд ҳукмига кўра, Лутфулла Умаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми банди билан айбдор деб топилган ва унга 6 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланган.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"