Ғазода кенг миқёсли очарчилик бошланди
Одамлар кунига бир мартагина овқатланишга мажбур бўлмоқда.

Ғазо секторида яшовчи кўплаб фаластинлик оилалар кунига бир марта овқат билан қаноатланишга, ҳафталар давомида сабзавот емасликка ва бир неча кишига битта рационни бўлишишга мажбур бўлмоқда.
Уруш бошланганидан бери ҳудудга келаётган ёрдам юк машиналари сони кескин камайди. Исроил томонидан озиқ-овқат таъминотига қўйилган қаттиқ чекловлар фонида анклавнинг шимолий қисмида жуда оғир вазият юзага келган.
БМТ вакиллари очарчиликнинг олдини олиш учун ўт очишни тўхтатиш, Ғазога қуруқлик ва денгиз йўллари орқали етиб борувчи гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш зарур эканини айтмоқда.







