Переснинг янгича “галактикаси”
У янги “Реал”ни Анчелотти билан қандай қилиб қурди?

Флорентино Перес барча раҳбарлар учун намуна. У ёш ўтиши ҳеч қандай муваффақиятсизликларга сабаб бўлолмаслигини исботлади. Перес мисоли ҳар қандай ёшда ҳам ўзгариб, яхшироқ натижаларга эга бўлишингиз мумкинлигини кўрсатиб қўйди.
Жаноб Флорентино 2000 йилда "Реал Мадрид" президенти бўлди. У ўшанда 53 ёшда эди. У "галактикос"ни ўйлаб топди ва бу ғояни амалга оширди. Мадрид тожида жаҳон футболидаги энг қиммат олмослар бор. Фақат бу тож жуда ноқулай бўлиб чиқди. Ўшанда жамоага ташриф буюрган супер юлдузлар билан тўлдирилган "Реал Мадрид" жуда кам муваффақиятларга эришди. Перес ўзини етакчи каби тутди - у энг ёрқин натижаларга шошилди. Ўша "Реал"га умуман омадсиз мутахассислар мураббийлик қилган. Улар орасида Карлос Кейруш, Хосе Камачо, Вандерлей Лучембурго, Хуан Каролар бор эди.
Перес "Реал Мадрид"га иккинчи марта 2009 йилда келади. Бу вақтга келиб, у тушунди: "галактик" таркибга, албатта, "галактик" мураббий керак. Биринчи бўлиб Жозе Моуриньо, кейинги бу ўринни Карло Анчелотти ва Зинедин Зидан эгаллади. Хулен Лопетеги ёки Рафаэл Бенитес каби хато танловлар ҳам содир бўлди. Умуман олганда, 2010 йиллар "Реал" учун жуда кучли давр бўлди. Бу йиллар Флорентино Перес эволюциясининг янги босқичидир. У "галактикос" ғоясидан воз кечмади. Аммо у буни қандай амалга оширди! "Реал Мадрид" ташқаридан супер юлдузларни сотиб олмади, аксинча, энди уларни ўзи тарбиялади. Мисол учун ҳозирги таркибни олайлик: жамоага келгандан сўнг деярли барча футболчилар кучайишди. Бунга мисол учун Винисиус ва Родриголарни олишимиз мумкин.
"Реал Мадрид" ҳали ҳам трансферлар учун кўп пул сарфлайди. Бу катта клуб учун нормал ҳолат. Шунчаки, ҳозир клуб потенциалга кўпроқ сармоя киритмоқда. Аллақачон юлдуз футболчи бўлган Жуд Беллингҳемнинг трансфери ҳам салоҳиятли сармоядир. Инглиз футболчиси эндигина 20 ёшга тўлди. Унинг ёрдамида "Реал Мадрид" нафақат ҳозир, балки келгуси йилларда ҳам янада кучаяди. Жуде аллақачон кўп нарсани қила олади, аммо, "Реал Мадрид" ундан ҳали ҳам ривожланишини хоҳламоқда. Сўнгги вақтлар ичида кўпчилик "Реал Мадрид" Зидан бошчилигидаги янги лойиҳага старт бериши ҳақида гапиришди. Аммо Перес дарҳол оммавий харидни амалга оширмади. Жамоадаги Виниcиус, Беллингҳем, Федерико Валверде, Эдуардо Камавинга, Аурелиен Тчоуамени каби ёш футболчилар ва Лука Модрич, Кроос, Дани Карвахал ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш жараёни яхши йўлга қўйилди. Нега Перес 2020 йилларда айнан шу йўлни танлашга қарор қилганини айтиш қийин. Сабаби, унинг учун бу янги, номаълум йўл эди. Клуб илгари ҳеч қачон бундай қилмаган. Флорентинонинг ўзи бу ҳақда гапирмаган. Балки "Реал Мадрид" стадионни реконструкция қилгани учун шундай қарор қабул қилишга тўғри келгандир. Балки, Перес янгича йўл билан катта жамоа қуришда ўзи учун янги вазифани кўргандир. Гап шундаки, Перес муваффақиятга эришди. Зидан ўрнига у иккинчи марта аллақачон қариб қолган жамоанинг умрини узайтирган ва у билан Чемпионлар лигасини тасодифан ютган Анчелоттини тайинлади. Энди эса Карло янги "Реал Мадрид"ни қурмоқда.
Анчелотти қайтганида, унинг янги жамоа қуришга қодир эканлигини кўпчилик тасаввур қила олмасди. Унинг фаолиятида пасайиш аллақачон содир бўлганди. У сўнгги жамоаларнинг ҳеч бирида катта муваффақиятга эриша олмади. Италиялик мураббий аллақачон етмишдан ошган. Умуман олганда, биринчи йиллар ишончли кўринмади. Лекин, Перес ниманидир биларди. Аммо у таваккал қилди ва янги режалар ёрдамида кучли жамоа тузди. Анчелотти эса оғир ўтган мавсумдан сўнг, жамоани қайта тиклаш муваффақ бўлди. Кекса саргузаштчилар - Перес ва Анчелотти олдида янги вазифа турибди. Бу Мбаппенинг трансфери билан боғлиқ. Карло уни ўйинга ижобий ҳолатда қўшиши керак. Вазифа қийин, лекин бунга Перес иккаласи ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг йўли, ёндашуви барчамизга ибратдир. Ёшингиз ёки нимага эришганингиз муҳим эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўхтаб қолмаслигингиз сизни катта муваффақиятларга олиб боради. Акс ҳолда янги ғалабалар ва мерос сизни четлаб ўтади.







