Жаҳон

Россияда 10 қаватли уй снаряд ҳужумига учради

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Россияда 10 қаватли уй снаряд ҳужумига учради

Бугун, 12 мат куни Белгороддаги 10 қаватли тураржойга снаряддан ҳужум қилинди. Зарба оқибатида кўп қаватли уйнинг кириш йўлаги, яъни подез бутунлай қулаб тушган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган. Харобалар остида 20 киши қолиб кетгани тахмин қилинмоқда. Ҳозиргача улардан 7 киши чиқариб олиниб, шифохонага ётқизилган.

 

Белгород области губернатори Вячеслав Гладков бинога снаряд келиб урилганини маълум қилди. У ҳодисада Украина қуролли кучларини айблаган.

 

Аввалроқ шаҳарда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишга тушганди. Шундан сўнг шаҳарда огоҳлантириш сиреналари ёқилган.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

custom img

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

custom img

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тага етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"