Трампнинг самолёти бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг шахсий самолёти — Boering 757 Флорида аэропортида бошқа лайнер билан тўқнашиб кетди.
Ҳодиса 12 май, якшанбага ўтар кечаси содир бўлган. Самолёт қаноти бошқа корпоратив самолётга ўралашиб қолгани айтилмоқда.
Воқеа содир бўлган вақтда АҚШнинг собиқ президенти ўз самолётида бўлган-бўлмагани номаълум. Шунингдек, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







