Эронда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади
У июнь ойида бўлиб ўтади.

Эронда президент Иброҳим Раисий вафотидан кейин навбатдан ташқари президентлик сайловлари 28 июнга белгиланди.
Номзодларни рўйхатга олиш 30 майдан 3 июнга қадар, сайловолди ташвиқоти 12 июндан 27 июнь эрталабгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни бортида Иброҳим Раисий бўлган вертолёт мамлакат шимоли-ғарбидаги тоғларга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ундаги барча йўловчилар ҳалок бўлган.







