Спорт

Олимпиaда учун 73 миллиард 355 миллион 700 минг сўм маблағ йўналтирилган

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Олимпиaда учун 73 миллиард 355 миллион 700 минг сўм маблағ йўналтирилган

 

Миллий олимпия қўмитаси жорий йил июль – август ойларида Франция пойтахти Парижда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган спорт федерацияларига биринчи чорак ҳолатида қанча маблағ йўналтиргани тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

 

Айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ХХХIII ёзги Олимпия ва ХVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари томонидан "Париж-2024" Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

 

Келтирилган маълумотга кўра, 2024 йилнинг биринчи чораги давомида "Париж-2024" Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 20 та спорт федерацияси ва уюшмалар тақдим этган талабномалар асосида маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари учун 73 миллиард 355 миллион 700 минг сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилган ва молиялаштирилган.

 

Бундан ташқари, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус инвентарлар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти, нуфузли турнир ва чемпионатларда иштироки билан боғлиқ харажатлар ҳам давлатимиз томонидан молиялаштириб келинмоқда.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.