Сиёсат

Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, фуқаро мудофааси ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайти хабар берди.

 

"Давлат раҳбари "Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади", — дейилади Акорда хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, 25 апрель куни Қозоғистон Сенати депутатлари иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилганди.

 

Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган. 2023 йил 30 ноябрда президент шартномани ратификация қилганди

 

Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, маданий-гуманитар соҳаларда, фуқаро мудофааси ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бўлиб, халқаро майдонда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутади.

 

Шартнома шартларига мувофиқ, томонлар икки давлат парламентлари, сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

 

Шунингдек, халқаро терроризм, диний экстремизм ва сепаратизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдоси, ноқонуний савдо, шу жумладан, хавфсизликка оид янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларида ташқи сиёсат, мудофаа, хавфсизлик соҳалари, қурол, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларида яқиндан ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон етакчиси Туркистонга амалга оширган ташрифи доирасида саммитда қатнашди, Қозоғистон ва Туркия етакчилари билан учрашувлар ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев киберхавфсизлик бўйича Туркий альянс ташкил этишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Туркистон саммитида сунъий интеллект, рақамли ривожланиш ва киберхавфсизлик бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

custom img

Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бошланди

Етакчилар Туркий цивилизация маркази қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Туркистоннинг тарихий-маданий маркази билан танишди

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилиб, “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонасининг ташрифлар марказида бўлди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған учрашди

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Туркистонда учрашди

Икки мамлакат Президентлари икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Президентлар Туркистонда Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди

Қуръон оятлари тиловат этилиб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Туркистонга етиб борди

Президентни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"