Жаҳон

Рамзон Қодировнинг 18 ёшли ўғли спорт вазири бўлди

Ахмад Қодиров сўнгги уч ой давомида Чеченистон Ёшлар ишлари вазири лавозимини эгаллаб келган.

Рамзон Қодировнинг 18 ёшли ўғли спорт вазири бўлди

Россиянинг Чеченистон ҳудуди раҳбари Рамзон Қодировнинг тўнғич ўғли Ахмат Қодиров Спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди. 

 

Ахмат Қодиров 2023 йил ноябрда 18 ёшга тўлганди. Ўшандан бери у Чеченистон ҳукуматидаги тўртинчи лавозимини алмаштирмоқда. Ахмат Қодиров февраль ойидан бери ёшлар ишлари бўйича вазир лавозимида ишлаб келаётганди.

 

Илгари бу лавозимда ишлаган Исо Ибрагимов Чеченистон ҳукумати маъмурияти раҳбари ўринбосари лавозимига ўтказилди. Бундан ташқари, Рамзан Висмуродов вилоят Ёшлар ишлари вазирлигига раҳбарлик қилади, Темирлан Хучиев эса республика саноат ва энергетика вазири лавозимига тайинланди.

 

Қодировнинг тўнғич ўғли аввал республика Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосарлиги, шунингдек, "Биринчилар ҳаракати" Бутунроссия болалар ва ёшлар ҳаракатининг Чеченистон вилояти бўлими кенгашини бошқарган.

 

Маълумот ўрнида: Чеченистон раҳбари ва унинг рафиқаси Меднининг 14 фарзанди бор – саккиз ўғил ва олти қиз. Уларнинг аксарияти республика ҳукуматида юқори лавозимларни эгаллаб, мунтазам равишда мукофотларга сазовор бўлмоқда.

 

Масалан, 16 ёшли Адам Қодиров Чеченистонда бир нечта масъул лавозимларга тайинланган, шунингдек, ўндан ортиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган.

 

2023 йил октябрь ойида Қодировнинг тўнғич қизи 24 ёшли Ойша ҳукумат раисининг ижтимоий блок бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади. Унинг 23 ёшли синглиси Хадича Грозний мэриясининг мактабгача таълим бўлимига раҳбарлик қилади. Қодировнинг учинчи қизи, 21 ёшли Хутма 2023 йил март ойида соғлиқни сақлаш соҳаси куратори этиб тайинланган эди. 19 ёшли Табарик Қодирова «Ирс Групп» компаниясига эгалик қилади. Унинг фаолияти чакана савдо, рус ва хорижий брендларни жалб қилиш, меҳмонхона бизнеси ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Рамзон Қодировнинг 18 ёшли ўғли спорт вазири бўлди | Zamon.uz