Ўзбекистон

Хоразмда таксичи машинасига ўтирган аёлни олиб қочди

Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Хоразмда таксичи машинасига ўтирган аёлни олиб қочди

 

Олий суд Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Gentrа ҳайдовчиси Урганч шаҳрида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, светофорнинг қизил чироғидан ўтган ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Шу пайт уни ЙПХ ходимлари тўхтатган бўлсада, қонуний талабга бўйсунмай, номаълум томонга катта тезликда ҳаракатланган.

 

Бу вақтда автомашина салонида мижоз йўловчилар ҳам бўлган. Улар ҳайдовчидан автомобилни зудлик билан тўхтатишни сўраган. Аммо, ҳайдовчи бунга эътибор қилмай йўлда давом этган.

 

"Опам билан 1191ъдан такси чақирдик. Келган Gentra'га ўтириб кетдик. Лекин, "Райҳон" бозори олдида ЙПХ ходимлари тўхтатишига қарамай, йўлида давом этди. Бизни эса Янгибозордаги номаълум жойга ташаб кетди", - дейди йўловчи аёл.

 

Йўловчилар ҳолатни тасвирга олиб, ИИБга тақдим қилишган ва ҳайдовчига қонуний чора кўриш юзасидан мурожаат қилишган. ИИБ ходимлари томонидан ҳайдовчи ушланган ва унга нисбатан МЖтКнинг бир қатор моддалари билан маъмурий иш қўзғатилган.

 

Тўпланган ҳужжатлар судда кўриб чиқилган ва ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Марказий банк текширувлари натижаси: 6 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти жаримага тортилди

Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойида 43 та масалани кўриб чиқилди.