Иқтисодиёт

Мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётгани айтилмоқда.

Мажбурий автосуғурта тарифлари ошиши мумкин

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2019 йилда тасдиқланган суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар қилди. 

 

Қайд этилишича, суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Сўнги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонларини ўз вақтида тўланмаётгани ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётганлиги бўйича транспорт воситалари эгаларининг мурожаатлари сони ортиб бормоқда.

 

Таҳлилларга асосан 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмагани сабабли турли хил йўллар билан тўловлар кечиктириб келинмоқда. Маълумот учун, 2023 йилда Тошкент шаҳрида зарарлилик даражаси 146 фоизни ташкил этган.

 

"Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб барқарор белгиланган 40 млн сўм суғурта суммаси йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланувчиларга етказилган зарарлар бўйича харажатларини етарли даражада қоплашга имкон бермай қолган.

 

Мазкур муаммони ечими сифатида асосли ҳисоб-китоблар натижасида, яъни транспорт воситалари эгалари ва суғурта ташкилотлари учун мақбул суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш режалаштирилмоқда. Янги суғурта тарифлари ва суғурта суммасини белгилаш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни Nappconnectbot Telegram-ботига юборишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.

 

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"