Ўзбекистон

Тошкентга тўрт вагонли яна 3 та метро поезди келтирилди

Бу ҳақида метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентга тўрт вагонли яна 3 та метро поезди келтирилди

Бугун, 29 май куни Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.

 

Ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, “Ерусти ҳалқа йўли йўналиши”да ҳаракатга чиқарилади.

 

“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида Тошкент жамоат транспорти тизимини ривожлантириш ҳам кўзда тутилганди. Унда Тошкент метрополитени учун 11 та янги метро поездини (44 та вагон) харид қилиш белгиланганди.

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"