Спорт

Тахтақорача довони қисқа муддатга ёпилди

Мазкур ҳудуддан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади.

Тахтақорача довони қисқа муддатга ёпилди

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади. Маълум қилинишича, 30 май куни Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз автомобиль йўлининг 1135-1146-километридаги Тахтақорача довонида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилиши режалаштирилган.

 

Ўқув машқи режасига кўра, ушбу автомобиль йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, йўл атрофидаги кўчки ва тош қулаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тегишли муҳандислик-техник тадбирлар амалга оширилади.

 

Шу муносабат билан, мазкур автомобиль йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши қисқа муддатга чекланади (икки ва уч маротаба, 30 ёки 40 дақиқадан ошмаган ҳолда) ва йўл ёпилади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.