Ўзбекистон

Бухорода жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади

"Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида"ги президент қарори имзоланди.

Бухорода жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади

Қарорга кўра, Бухоро шаҳридаги тарихий маскан – Хўжа Гулрез кўчаси 13-уй манзилида жойлашган Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади. 

 

Музей фаолиятининг асосий вазифалари:

 

— жадидлик ҳаракатига оид мамлакатимиз ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

 

— маърифатпарвар жадидларнинг Ватанимиз ва жаҳон тарихидаги муҳим ўрни ва аҳамиятини, миллий истиқлолимизнинг маънавий асосларини яратишдаги ҳиссаси ва фидойиликларини ҳаққоний ёритиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

 

— музей экспозицияларини яратишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш. 

 

Музей Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига киради ҳамда фаолияти биносида қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан сўнг бошланади. 

 

Музейни сақлаш харажатлари – Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Музейнинг ўз даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади. 

 

Музей жадидлик ҳаракатига оид ашёлар ва коллекциялар билан тўлдириб борилади.

custom img

Тошкентдаги ЙТҲда ҳалок бўлган ЙПХ ходими сўнгги манзилга кузатилди

Тошкент шаҳрида Чевролет Оних ва ЙПХ хизмат мототцикллари иштирокида ЙТҲда содир бўлган эди.

custom img

Зангиотадаги газ “заправка”сида юз берган портлаш сабаблари очиқланди

АГТШда маиший газ баллонларига ноқонуний газ тўлдирилгани портлашга сабаб бўлган.

custom img

Аномал иссиқ тез ёрдам чақириқларини кескин оширмади — ССВ

Жазирама кузатилган сўнгги тўрт кун давомида республика бўйича 166 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушган.

custom img

Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди

Унга генерал-лейтенант ҳарбий унвони ҳам берилди.

custom img

АҚШда ҳибсга олинган ўзбекистонлик юк машина ҳайдовчиси гаров эвазига озод қилинди

21 ёшли футболчи ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича айбланаётган ўзбекистонлик электрон кузатув мосламаси тақиш шарти билан қўйиб юборилди.

custom img

Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов ишдан ҳайдалди

У ушбу лавозимда 2020 йил декабридан бери ишлаб келган.

custom img

Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч фарзанди билан ватанга қайтарилди

Аёл 15 йилдан ортиқ вақт давомида Россияда қонуний мақомсиз яшаб келган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"