Спорт

Осимҳен "Арсенал"га ўтиши мумкин

Артетанинг ўзи шахсан футболчига қизиқмоқда.

Осимҳен "Арсенал"га ўтиши мумкин

 

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимҳен Италия клубини тарк этиб, фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

 

Журналист Жанлука Ди Марционинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Осимҳенга давогарлар орасида Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам бор. Расмий музокаралар ҳали бўлиб ўтгани йўқ, аммо "канонирлар" устози Микел Артета 25 ёшли футболчининг қобилиятини юқори баҳолади. Қайд этилишича, бундан форварднинг ўзи ҳам манфаатдор.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Осимҳен барча турнирларда 32 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"