Спорт

Конте "Наполи" бош мураббийи

Жамоада жиддий ўзгазиришлар бўлиши кутилмоқда.

Конте "Наполи" бош мураббийи

 

А Cериянинг навбатдаги мавсуми ҳақиқий интригага айланди. "Интер" ва "Аталанта"дан ташқари деярли барча топ-жамоаларда мураббий алмашяпти. "Милан" муносиб хорижлик мураббий изламоқда, "Ювентус" Тиаго Моттага пул тикмоқда ва Конференция лигасининг икки карра финалчиси Винчентсо Италиано Моттанинг ўрнига "Болония"га ўтиши маълум бўлиб бормоқда. "Рома" мавсумни Даниеле Де Росси билан бошлашга ҳаракат қилади, "Лацио" эса бир неча ой олдин тайинланган Игор Тюдор билан хайрлашиши мумкин.

 

"Наполи" ҳам тенденцияларни давом эттирмоқда. Яқинда Антонио Конте жамоанинг янги мураббийига айланди. Конте ҳужумкор футбол ўйнашни яхши кўради. Унинг ўзгача ёндашуви бор. Аурелио Де Лаурентис сахий раҳбарлардан эмас. Аммо у Конте билан шартнома имзолагани учун катта миқдорда пул сарфлашга тайёрлигини билдирди. Эҳтимол, Антонио ўз истакларини бироз оширгандир. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам "Наполи"дан бозордаги фаолликни кутишимиз табиий.

 

Виктор Осимҳен ва Хвича Кваратсхелия - "Наполи"нинг энг қиммат футболчилари. Осимҳеннинг шартномасида бир қатор қўшимчалар бор. Хвичанинг ўйинида бироз пасайиш кузатилган бўлишига қарамай, ўз позициясида энг қиммат футболчилардан бири. Де Лаурентис Контега керак бўлган футболчиларни сотиб олиш учун Осимҳен ёки Хвичани сотиб юбориши мумкин. Контега ким кўпроқ мос келади: Осимҳен ёки Хвича? Тахнимизча, бу Осимҳен. Виктор универсал қуролдир. У позицион футболда ҳам, қарши ҳужумда ҳам яхши. У жарима майдончаси ичида ҳам, ташқарисида ҳам вазиятни вазият ярата олади. Бундан ташқари, Осимҳен жуда интизомли. Бу эса Конте учун жуда муҳим. Агар Конте учта марказий ҳимоячи билан ўйнаса, грузиялик учун майдонда оптимал позисия бўлмаслиги мумкин. У ҳужумкор жуфтликда ўйнаш тажрибасига эга. Аммо бу ролда унинг энг яхши имкониятлари 100% очилмайди.

 

Бир нарса аниқ: Хвича Осимҳен каби вазиятда эмас. Нигериялик футболчи ё бошқа жамоага ўтади ёки Италияда ўйнайди. Жамоада қолса унинг имкониятлари ошади. Антонио жамоаларида доимо кучли ҳужумчилар бўлган. Булар; Кейн, Диего Коста, Лукаку, Грациану. Бу ёзда Европанинг бошқа кўплаб йирик клублар ҳам мураббийларини алмаштирмоқда: "Бавария", "Милан", "Ливерпул". Балки уларга "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилиши мумкин. Конте ажойиб мураббий. Лекин юқорида тилга олинган жамоаларнинг ҳеч бири уни таклиф қилмади. Сабаби у ҳеч қайси жамоанинг услубига тушмасди.

 

Конте-Де Лаурентис дуэти жуда омасли кўринади. Иккаласи ҳам жуда қўпол ва инжиқ. "Наполи" учун эса бу катта хавф туғдириши мумкин. Италиянинг деярли барча топ-жамоаларини қайта қуриш фонида "Наполи" Конте билан яхши натижаларга эришиши ҳам мумкин.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.