Ўзбекистон

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Инсонпарварлик ёрдами маркази томонидан Қурбон ҳайити арафасида дунё бўйлаб хурмо тарқатиш анъанага айланган.

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

 

Саудия Арабистонининг подшоҳ Салмон номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази Ўзбекистонга беғараз кўмак сифатида 25 тонна хурмо юборди.

 

Қурбон ҳайити арафасида йўлланган ҳадяни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Зайниддин домла Эшонқуловга топширди.

 

Маросимда Диний идора раисининг иқтисод ишлари бўйича маслаҳатчиси Алишер Эшимов, "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари Исохон Абдуллаев, подшоҳ Салмон номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази вакиллари Аднан Хатим Асирий ва Алақил Абдулҳаким Саъад ҳам қатнашди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди хабарига кўра, ҳадя қилинган хурмо жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда "Мурувват" уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор фуқароларга тарқатилади.

 

Маълумот учун, ушбу марказ Қурбон ҳайити арафасида дунё бўйлаб хурмо тарқатиши анъанага айланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"