Ўзбекистон

Ўзбекистонликларнинг Россияга киришида текширув кўпайдими?

Бунга элчихона изоҳ бериб, ватандошларга мурожаат қилди.

Ўзбекистонликларнинг Россияга киришида текширув кўпайдими?

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига киришда текширувлар кўпайгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларга мурожаат қилди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда элчихона Call-марказига Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россияга киришда ёки Москва шаҳридаги Шереметево халқаро аэропортида транзит орқали ўтишда аэропорт ходимлари томонидан узоқ ва ҳаддан ташқари кўп текширувлар ўтказилаётгани юзасидан кўплаб хабарлар келиб тушмоқда.

 

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат юборган.

 

“Шу билан бирга, элчихонанинг консуллик бўлими Шереметево аэропортининг чегара назорати хизмати билан доимий алоқада бўлиб турибди”, — дейилади хабарда.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентда МИБ орқали маданий буюмлар музейга қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжатида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилиб, ижро иши якунланди.

custom img

Самарқандда солиқ қарзи сабаб “Volkswagen” олиб қўйилди

Энди қарздор белгиланган муддатда солиқни тўламаса, машина аукционга чиқарилади.

custom img

Тошкентда кредит қарзи сабаб электомобил хатланди

Ҳозирги мазкур автотранспорт воситасини электрон савдоларга чиқариш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ресурсдан тайёр маҳсулотгача: Қорақалпоғистонда янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади

Уч йилда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш ва рақамли технологиялар экспортини 600 миллион долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"