Ўзбекистон

Бизнесни ривожлантириш банки ташаббуси билан "Ёш тадбиркорлар" форуми ўтказилди

Форум доирасида мазкур банк ҳузуридаги Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар маҳсулотлари ва ёш стартапчиларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди.

Бизнесни ривожлантириш банки ташаббуси билан "Ёш тадбиркорлар" форуми ўтказилди

 

Бугун, 20 июнь куни  “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамкорлигида “Ёш тадбиркорлар” Республика форуми ўтказилди. Унда ёш тадбиркорлар, ёш фермерлар, ёш стартапчилар, масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Форум доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳузуридаги Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар маҳсулотлари ва ёш стартапчиларнинг инновасион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли қарори асосида бизнес лойиҳалари банк томонидан молиялаштирилган ёш тадбиркорлар иштирок этди.  

 

"Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан келдим. Келинлар сарполари, совундан ясалган ифорли гуллар, тақинчоқлардан ясалган сумкачалар каби 10 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқараман. Қўл остимда уч нафар ишчи, 25 дан ортиқ шогиртларим бор. Бизнесни ривожлантириш банкидан 100 миллион гаровсиз кредит олиб, керакли ускуналар сотиб олдим, иш жойимизни жиҳозлатдим. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп", – дейди 25 ёшли тадбиркор Нилуфар Гулбоева.  

 

Форум  ёш тадбиркорлар ва ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун мулоқот платформасини яратиш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни жадаллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.

 

"Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида Бизнесни ривожлантириш банки кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурининг асосий таянч банки сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, банкимиз ҳамкорлар билан биргаликда "Ёш тадбиркорлар" форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Бизнинг мақсадимиз ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштиришда фаол иштирок этиш. Ўтган вақт мобайнида банкимиз томонидан 2 600 нафардан ортиқ ёш тадбиркорларга 239 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Бугун форумда 28 нафар тадбиркорнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Улар банкимиз томонидан ташкил этилган кичик бизнесга кўмаклашиш марказларида ўқиган, имтихон топшириб сертификат олган ёшлар. Биз уларни янги-янги лойиҳаларни амалга оширишга чорлаяпмиз. Зеро ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга тайёрмиз",– дейди Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов.  

 

Тадбир сўнггида  иштирокчилар  ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида ҳали фойдаланилмаётган ресурслар мавжудлигини билдиришиб, ёшларни бизнесга  фаол жалб қилиш бўйича  ўзаро фикр алмашдилар.

custom img

Тошкентда Тesla'ни  214 км тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳайдовчи ўз мурожаатида юқори тезликда ҳаракатлангани учун пушаймон эканини айтган.

custom img

Наманганда Медиа ҳафталик якунланди

Ҳафталик давомида сунъий интеллект, фактчекинг ва замонавий коммуникациялар мавзуларида муҳокамалар ўтказилди.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби билан учрашди

Учрашувда америкалик ҳамкорлар билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Наманган Гиннес рекордлар китобига киритилди

Бу ютуқ вилоятнинг ободонлаштириш, экология ва туризм соҳаларидаги салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

custom img

Тошкентда йил бошидан бери бир нечта оғир оқибатли ЙТҲлар содир бўлди — ИИББ

ЙТҲларга ҳайдовчиларнинг юқори тезликда ва қизил чироқда ҳаракатлангани сабаб бўлган.

custom img

Сўнгги қўнғироқ арафасида ўқувчилар машина бошқаришига қарши рейд кучайтирилди

ЙҲХХ ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқди.

custom img

Қашқадарёда ФВВ офицери чўкаётган болани қутқариб қолди

Бола велосипедда кетаётиб, мувозанатни йўқотган ва дарёга тушиб кетган.

custom img

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Ушбу рейслар орқали қарийб 9 минг нафарга яқин йўловчини ўз манзилига етказиш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"