Ўзбекистон

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўлининг молиявий тақсимоти маълум қилинди

Қайд этилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд долларни ташкил этади.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўлининг молиявий тақсимоти маълум қилинди

 

Бу ҳақда Қирғизистон Жўқорғи Кенешининг 19 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд долларни ташкил этади. Шундан 2,35 млрд доллар иштирокчи давлатлар томонидан уларнинг лойиҳадаги улушларига мувофиқ тақсимланади. Хусусан, Хитой 1,18 млрд доллар, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳар бири 573 млн доллардан сармоя киритиши лозим.

 

Қолган 2,35 млрд доллар Хитой томонидан ажратиладиган нотижорат кредит ҳисобидан молиялаштирилади. Ҳозирда бу борада Хитой Эксимбанки ва ХХР Миллий банки билан музокаралар олиб бориляпти. Темирйўл қурилиши 6 йил давом этиши мумкин.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.