Спорт

Сардорлар жамоаларини тарк этишмоқда

Европада амалга ошиши кутилаётган трансфер янгиликлари.

Сардорлар жамоаларини тарк этишмоқда

 

Айни кунларда футбол ишқибозларининг этибори Евро-2024га қаратилган. Лекин клуб миқёсида ҳам кўплаб янгиликлар бор. Биз бугун Европа футболидаги сўнгги трансфер миш-мишлари ҳақида маълумот берамиз.

 

"Реал Мадрид" сардори Саудия клубига ўтмоқда

 

Начонинг "Реал Мадрид"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар анчадан бери тарқалиб келмоқда. Аммо футболчининг янги клуб танлаши ҳаммани ҳайратга солди. Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ҳимоячи "Ал-Қодсия" билан шартнома имзолайди. Ҳафта бошида футболчи тиббий кўрикдан ўтди, фақат икки йиллик шартнома имзолаш қолди. Бу барча ҳужжатлар тасдиқлангандан кейин содир бўлади. Начо бутун фаолияти давомида "Реал"да ўйнаган. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида тугайди. 2023/2024 йилги мавсумда у Испания чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

 

"Бавария" ёш футболчи учун 60 миллион евро тўламоқчи

 

"Бавария" "Кристал Пелас" вингери Майкл Олизе трансферига рози бўлди. Инсайдер Романонинг таъкидлашича, Мюнхен клуби футболчи учун 53 миллион евро тўлайди. Яна 5,9 миллион евро бонуслар шаклида тақдим этилади. Боз устига, "Бавария" 22 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Олисе Англияда туғилган, аммо Франция фуқаролигига эга. 2023/2024 йилги мавсумда у Премьер-лиганинг 19 учрашувида гол+пас тизимида 16 (10+6) очко жамғарган.

 

"Реал" Карвахалга ўринбосар қидирмоқда

 

Дани Карвахалнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Томонлар янги шартнома шартлари бўйича келишиб олишмаган, шу боис Мадрид клуби унинг ўрнини босувчи футболчининг эҳтимолий вариантларини кўриб чиқмоқда. "АS" нашрининг хабарига кўра, "Реал"да қанот ҳимоячисига иккита номзод бор. Бу "ПСЖ"дан Ашраф Ҳакими ва "Челси"дан Рис Жеймс. Марокашлик футболчи аввал "Реал"да ўйнаган. Карвахал "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади. У бутун фаолиятини клубда ўтказди.

 

"Барселона" сардори жамоадан кетадими?

 

Серхи Роберто Каталониянинг бошқа клубига ўтиши мумкин. "Барселона" сардори раҳбариятдан келажаги борасидаги қарорни кутмоқда. Ҳаммаси клубнинг молиявий аҳволига боғлиқ. Хабарларга кўра, у Чемпионлар лигасида ўйнайдиган "Жирона"га ўтиши мумкин. Футболчи учун Испаниянинг бошқа клублари "Севиля" ва "Валенция" ҳам давогарлик қилмоқда.

 

“Астон Вилла” Матсен учун жиддий курашмоқда

 

Ян Матсен ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Дортмунднинг "Боруссия" клубида ижара асосида ўтказди. Футболчи немис клуби сафида 23 та ўйинда 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. "Боруссия" раҳбариятига Матсеннинг ўйини ёқди - уни "Челси"дан сотиб олишни режалаштиришган. Аммо кейин "Астон Вилла" орага аралашди. Қайд этилишича, Бирмингем клуби футболчини «Боруссия»дан сотиб олади. "Челси" немис жамоасидан 35 миллион евро талаб қилмоқда.

 

Ҳуммелс "Рома" билан шартнома имзолайди

 

Дортмунднинг "Боруссия" клуби собиқ ҳимоячиси Матс Ҳуммелс янги клуб изламоқда. Дортмундликлар аввалроқ футболчининг шартнома муддати тугаши сабабли кетишини тасдиқлаган эди. "Рома" Ҳуммелс учун яхши вариантлардан бири. Маълумотларга кўра, ҳимоячи бир мавсумга шартнома имзолашга тайёр.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"