Ўзбекистон

Япония таржибаси асосида Ўзбекистонда креветка етиштирилади

Лойиҳани амалга ошириш учун келишувга эришилди.

Япония таржибаси асосида Ўзбекистонда креветка етиштирилади

 

Балиқчилик қишлоқ хўжалигининг сердаромат тармоқларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ушбу соҳани ривожлантириш учун бугунги кунда кўплаб имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилди. Натижада ички бозорда аҳолининг гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нарх-навони барқарор ушлаш мақсадида савдо расталари сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари кўпайди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбари Омон Мусаев ҳамда Япониянинг "Trust engineering partners" компанияси президенти Шозо Маишиги ўртасида учрашув ўтказилди.

 

Мулоқот чоғида аҳоли сони ўсиб бораётган Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришда Япония тажрибаси ва технологиясини жорий этиш, мутахассисларни жалб қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

 

Шунингдек, юртимизда аквакултура соҳасини ривожлантириш, совуқ сув балиқлари ва илғор технологиялар асосида қисқичбақасимонларни (креветка) саноат миқёсида етиштириш йўлида ҳамкорлик хусусида фикр almashildi.Jumladan, Ўзбекистонда креветка етиштириш учун мавжуд шарт-шароитлар, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сув ҳажми ва шўрлик даражаси каби зарурий маълумотлар тақдим этилди.

 

Учрашув якунида юртимизда Япония тажрибаси асосида креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"